Президент қарори: Бензин нархи оширилмайдиган бўлди
Жамият
−
28 Февраль 2023
10543Аввал хабар берганимиздек, 1 мартдан Ўзбекистонда бензин нархи ошиши ҳақида “Ўзбекнефтгаз” маълум қилган эди. Президент қарори билан бензин нархи жорий йилнинг 31 декабрига қадар аввалги нархида қолдирилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Гап шундаки, Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.
Давлат раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
LiveБарчаси