“Ўзбекнефтгаз” раҳбари яна бир ташкилот раисига айланди
Спорт
−
10 Май
10396“Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбари Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 8 май куни Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясида Баҳодир Сидиқов федерацияга янги раҳбар этиб сайланган.
Бунгача спорт ташкилотига Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлик қилган, у ҳам 2023 йилнинг мартигача “Ўзбекнефтгаз”ни бошқарган.
Ҳисобот-сайлов конференциясида Меҳриддин Абдуллаевнинг ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этиши ҳақида ёзган аризаси маъқулланди. Абдуллаев 2020 йил январидан 2023 йил мартигача “Ўзбекнефтгаз” компаниясини ҳам бошқарган, шундан сўнг Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.