“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбари ишдан олинди
Жамият
−
17 Декабрь 2025 11545 1 дақиқа
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Баҳодир Сиддиқов "Ўзбекнефтгаз" бошқаруви раиси лавозимида икки муддат ишлаган раҳбар ҳисобланади. У 2019 йил февралдан 2020 йил январгача мазкур лавозимда ишлаб, кейин бошқа ишга ўтган. Орадан уч йил ўтиб, 2023 йилнинг 12 мартида у лавозимга яна қайтган эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 декабрь куни Президентнинг энергетик хавфсизлик масалалари бўйича вакили Алишер Султанов лавозимидан озод этилган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель