Ўзбекитонда илк бор энергетика соҳасининг Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Жамият

−

image

Ўзбекистонда биринчи марта энергетика соҳасининг Миллий бош режаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда сўз очди. 

Қайд этилишича, биринчи марта энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади. 

Бу ҳужжатларда қайси ҳудудда электрга талаб ўсиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватлар қаерда самарали ишлаши кўрсатилади. Шу асосда инвесторлар ҳам ўз режаларини узоқ муддатга тузиши мумкин бўлади. 

“Яшил” энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлардан қўшимча даромад олиш имконияти ҳам очилади. Улардан келадиган манфаатни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади. Мазкур жараёнда халқаро экологик мажбуриятлар ва амалдаги шартномалар тўлиқ ҳисобга олинади. 

Президент янги станциялар билан бирга электрни истеъмолчига етказиб берадиган тармоқларни ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган. Генерация, узатиш ва энергия сақлаш тизимлари ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаши керак. 

Ҳозир Фарғона, Андижон ва Наманганда талабнинг бир қисми бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилган электр ҳисобидан қопланмоқда. Янги саноат зоналари ва йирик корхоналарнинг ишга тушиши тармоқларга юкламани янада оширади. 

Сунъий интеллект ва дата-марказлар электрга талаб тез ўсаётган йўналишлардан. Улар учун ер, тармоққа уланиш имконияти ва “яшил” энергия манбаи мавжуд майдонлар олдиндан белгиланади. 

Ҳар бир йирик дата-марказда асосий ва захира электр таъминоти, энергия сақлаш ҳамда совитиш тизимлари биргаликда режалаштирилади. Сармоядорлардан электр ва сувдан самарали фойдаланадиган ечимлар кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг