Ўзбекистонда таровиҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
Жамият
−
07 Март
23147Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида таровиҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, 10 март куни хуфтон намозидан сўнг мамлакатдаги мажидларда таровиҳ намози бошланади.
Республиканинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намози қуйидаги вақтларда бошланади:
- Фарғона 20:15
- Наманган 20:15
- Андижон 20:15
- Тошкент вилояти 20:30
- Тошкент шаҳри 20:30
- Сирдарё 20:30
- Жиззах 20:30
- Самарқанд 20:45
- Қашқадарё 20:45
- Сурхондарё 20:45
- Навоий 20:50
- Бухоро 20:50
- Хоразм 21:10
- Қорақалпоғистон Республикаси 21:10
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда Рамазон ойининг биринчи куни 11 март куни бошланиши маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь