Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқиш имконияти қандай баҳоланмоқда?
Спорт
−
21 Ноябрь
17484Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашнинг 3-босқич 6-туридан ўрин олган баҳсда КХДР устидан қозонган ғалабаси эвазига Ўзбекистон терма жамоасининг 2-ўрин билан мундиалга чиқиш имконияти 78 фоизга баҳоланмоқда. Бу ҳақда “We Global” хабар берди.
Манбага кўра, Сречко Катанец шогирдларининг 1-ўрин билан ЖЧга чиқиш имконияти 8 фоизни ташкил этмоқда. Гуруҳ пешқадами Эрон эса катта эҳтимол гуруҳ ғолиби сифатида мундиалга йўл олиши кутиляпти. Форсларнинг 1-ўрин билан ЖЧга чиқиш имконияти 91,3 фоизга баҳоланган.
“A” квартетида амалдаги Осиё чемпионати ва 2022 йилги мундиал мезбони Қатарнинг тўғридан тўғри ЖЧга чиқиш имконияти 1 фоизга тенг. Қатарликларда фақат гуруҳда 4-ўринни банд этиб, 77,6 фоиз билан 4-босқичда иштирок этиш имконияти юқори.
“B” гуруҳида Жанубий Корея ва Ироқ, “C” гуруҳида эса Япония ва Австралиянинг тўғридан тўғри Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритиши кутилмоқда.
LiveБарчаси