Ўзбекистоннинг ЖЧдаги илк ўйинини қайси ҳакам бошқариши аниқ бўлди
Спорт
−
15 июн 8529 1 дақиқа
Англиялик ҳакам Энтони Тейлор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк учрашувини бошқаради. Бу ҳақда FIFA хабар берди.
Унга ҳамюртлари Гари Бесвик ва Адам Нунн ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади. Коста-рикалик Ҳаун Калдерон ва Хуан Карлос Мора эса тўртинчи ҳамда бешинчи расмий шахс вазифасини бажаради.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги Колумбияга қарши тарихий дебют учрашувида ҳакамлар бригадасига тажрибали инглиз рефериси Энтони Тейлор бошчилик қилади.
Маълумот учун, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбияга қарши мундиалдаги дебют учрашувини ўтказади. Мексикадаги машҳур “Ацтека” стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳс Тошкент вақти билан тонгги соат 07:00 да бошланади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август