Ўзбекистоннинг янги консули Хитойга жўнаб кетди
Ўзбекистон
−
30 Апрель 2019 4471 1 дақиқа
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Бош консули Азиз Масутов Тошкент шаҳридан Хитойнинг Шанхай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида, Азиз Масутов илгари ТИВнинг Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрди. Ташриф давомида давлат раҳбари Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонасининг янги биноси билан танишди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь