Ўзбекистоннинг янги элчиси Лондонга учиб кетди
Жамият
−
08 Октябрь 2019 9883 1 дақиқа
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонасининг янги раҳбари Лондонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИМ Матбуот хизмати хабар берди.
“8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Лондон шаҳрига жўнаб кетди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, у бунга қадар Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчиси бўлиб ишлаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь