Ўзбекистоннинг ташқи қарзи неча миллиард долларга етгани маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download
2021 йилда давлат қарзини кўпайтирувчи асосий омиллар маълум қилинди north_east

2021 йилда давлат қарзини кўпайтирувчи асосий омиллар маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2020 йил бошига нисбатан 37,4 фоизга ёки 9,2 млрд. долларга ошган ҳолда, 2021 йил 1 январь ҳолатига 33,8 млрд. долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

2020 йилда давлат ташқи қарзининг соф ўсиши, курслар ва нархлар ўзгаришини инобатга олганда, 5,5 млрд. долларни ташкил қилди. Бу ўсиш асосан янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши билан изоҳланади. Хусусий қарздорлик 3,7 млрд. долларга ошиб, асосан банклар ҳиссасига тўғри келади.

2020 йилда хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 5,5 млрд. доллар миқдорда қарздорлик жалб қилинди. Ушбу қарзларнинг – 4,3 млрд. доллари асосан банклар ҳиссасига тўғри келса, нефть-газ ва энергетика секторидаги корхоналар – 211,8 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари томонидан – 984,0 млн. доллар жалб қилинган.

Шунингдек, ҳисобот даври мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 651,3 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 380,2 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ташқи қарз

Баҳолаганлар

571

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг