2021 йилда давлат қарзини кўпайтирувчи асосий омиллар маълум қилинди

Жамият

image

Аввалроқ 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40,4 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Молия азирлиги давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омилларни санаб ўтди.

Маълум қилинишича, жорий йилда давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 4,4 млрд долларга ошган;

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,0 млрд долларга ошган;

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида имзоланган ички қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 0,5 трлн сўмга ошган;

5 024,0 млрд сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 2 320 млрд сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 2 704,0 млрд сўмга ошган.

Қайд этилишича, давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи (ЯИМга нисбатан – 40,4 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан – 36,5 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг