Юқорига ўсиш: Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи қанчага етгани маълум қилинди

Жамият

image

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40,4 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида қайд этиб ўтилган. 

Хусусан, 2020 йил якунига кўра давлат ташқи қарзи 5,4 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 34,4 фоизга ошиб, жорий йил 1 январь ҳолатига 21,1 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 36,5 фоизга етган.

Шундан:

  • Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз – 15,1 млрд доллар;
  • давлат кафолатлаган ташқи қарз – 6,0 млрд доллар. 

Давлат ички қарзи 23,3 трлн сўмни (2,2 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 3,9 фоизни ташкил этган.

Шундан:

  • давлат қимматли қоғозлари – 4,0 трлн сўм (0,4 млрд доллар);
  • давлат кафолатлаган ички қарз – 19,3 трлн сўм (1,8 млрд доллар).

Қайд этилишича, давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи (ЯИМга нисбатан 40,4 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан 36,5 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

657

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг