Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси иккинчи ой камайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, 34 млрд 79,9 млн долларни ташкил этди. Бу август ойига нисбатан  527,4 млн долларга кам. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,3 млн трой унцияни ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21 078,6 млн доллардан 21 001,9  млн долларга камайган.

Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 12,47 млрд доллардан 12,044 млрд долларга камайган.

Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,06 млрд. долларга ёки 3,0 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1712,40 долларгача пасайишининг таъсири 1,07 млрд. долларни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин-валюта

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг