Ўзбекистоннинг мундиаль учун якуний таркиби маълум қилинди
Спорт
−
02 Июнь 6048 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Маълум бўлишича, ЎФА мундиалда иштирок этадиган 26 футболчидан иборат якуний рўйхатини кеча, 1 июнь куни расман FIFA’га топширган.
Унга кўра, Фабио Каннаваронинг 30 талик рўйхатида АҚШга йўл олган, аммо таркибга кира олмай қолган 4 футболчи маълум бўлди. Булар – Шерзод Темиров, Жасур Жалолиддинов, Русланбек Жиянов ва Умарали Раҳмоналиев бўлди.

Маълумот учун, бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Энди улар жорий йилнинг 8 июнь куни Нидерландия билан навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Таъкидлаш жоизки, Канадага қарши учрашувда Ҳожиакбар Алижонов, Беҳруз Каримов, Умарали Раҳмоналиев ва Шерзод Темиров қайдномага киритилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Канадага қарши ўртоқлик учрашувида Азиз Ғаниев жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.