Ўзбекистоннинг қанча фуқароси Польшада қолмоқда?
Жамият
−
03 Март 2022
5426Ўзбекистоннинг эвакуация қилиниши керак бўлган 1100 дан ортиқ фуқароси Польша ҳудудида қолмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Полша ҳудудида Ўзбекистоннинг 1100 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 550 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 550 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
“Жорий йилнинг 2-3 март кунлари “Uzbekistan Airways” АЖнинг учта самолёти билан 671 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. Улар орасида 129 аёллар, 82 болалар ва 14 чақалоқлар бор.
Умумий ҳисобда Украинадан Полша ҳудуди орқали саккизта авиарейслар билан 1 859 нафар ватандошимиз олиб келинди. Бугун яна бир неча эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган”, деган Қобулжонов.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, фуқароларни эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, келгусида эвакуация қилиш учун Украинадан Польшага ўтган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда 15 мартгача қолиши мумкин. Муддат тугагач, виза режимига кўра фуқароларни жаримага тортиш бошланади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихона 4300 нафарга яқин фуқарони рўйхатга олгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь