Ўзбекистоннинг икки ҳудудида минглаб хонадонлар “свет”сиз қолди
Жамият
−
21 март 2024 18418 1 дақиқа
Кеча, 20 март куни соат 22:30 да Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли ёмғир ва қаттиқ шамол сабаб минглаб хонадонлар электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида 6-10 кВли 5 та, Хоразм вилоятида эса 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида истиқомат қилувчи 1 минг 200 та, Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Урганч ҳамда Хонқа туманларида истиқомат қилувчи 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва кучли ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август