Ўзбекистоннинг фикрича, Россияга яқинлашиш хавфли ва эрта – Станислав Притчин

Олам

image
Олинг қуда, беринг қуда: ЕОИИда кузатувчилик Ўзбекистонга нима бериб, нимани олади? north_east

Олинг қуда, беринг қуда: ЕОИИда кузатувчилик Ўзбекистонга нима бериб, нимани олади?

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши масаласи кун тартибида эмас. Худди шу нарса Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ҳам тегишли. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Е.М.Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти катта илмий ходими, Марказий Осиё бўйича мутахассис Станислав Притчин ОАВга берган интервьюсида сўз очди. 

Журналист суҳбатдошига “Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Россия билан интеграция лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлиги ҳам сўроқ остида. Яқин келажакда Тошкентнинг ЕОИИга киришини кутмаслигимиз керакми?” дея юзланган. Станислав Притчин ушбу саволга қуйидагича жавоб берган:

“Албатта, тан олишимиз керакки, 2017 йилдан буён Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларимиз, жумладан, савдо-сотиқ соҳасида ҳам жуда жадал ривожланди. МДҲ эркин савдо шартномаси доирасида ҳам, ЕОИИга кузатувчи аъзолиги доирасида ҳам. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти учун божхона тўсиқлари ва яшил йўлакларнинг жиддий қисқариши Ўзбекистоннинг Россияга экспорти ва Россия бизнесининг Ўзбекистонга экспорти учун янада қулай шароитлар яратмоқда. 

Тошкент маълум бир вақтгача ҳам Россия, ҳам ЕОИИ билан фаол яқинлашиб келаётган эди. Лекин қайсидир вазиятда ташкилот билан алоқаларида танаффус қилди. Бу ЕОИИга қўшилишда Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари максимал даражада ҳисобга олиниши кераклиги билан изоҳланади. Ва уларни яширинча геосиёсий хавф-хатарлар қўзғатади, чунки ҳозирги шароитда Россияга яқинлашиш, уларнинг фикрича, эрта ва хавфли. Вазият барқарорлашиши керак”.  

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлиш орқали ташкилот берадиган имтиёзларнинг асосий қисмига эга чиқиши мумкин. 

“Бу одамлар, товарлар, хизматлар ва пул маблағларининг эркин ҳаракатланиши. Масалан, ЕОИИ аъзоси бўлган қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда ишлаш учун патент олишлари шарт эмас. Аммо Ўзбекистон фуқароларида бундай имконият йўқ. Улар ташқи муҳожирлар ҳисобланиб, патент ва ишлаш учун рухсатнома олишга мажбур. Ва улар учун солиқ юки кўпроқ. Бироқ, ЕОИИга аъзо бўлиш учун ижобий туртки бўлишига қарамай, Ўзбекистон бу жараённи тезлаштирмаяпти”, дейди Притчин.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўтган йил 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши онлайн саммитида Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олганини урғулаб, ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия ЕОИИ Станислав Притчин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг