Ўзбекистоннинг FIFA Series’даги рақиблари аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг март ойидаги халқаро танаффус пайтида FIFA Series доирасида Габон, Венесуэла ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоаларининг 2 тасига қарши учрашув ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган турнир иштирокчилари аллақачон аниқланган. Фабио Каннаваро шогирдлари ушбу мусобақа доирасида Габон, Венесуэла ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоаларининг 2 тасига қарши учрашув ўтказади. 

2026 йилги FIFA Series мусобақаси дунёнинг бир нечта минтақаларини қамраб олган. Бу турнирга мезбон сифатида Ўзбекистондан ташқари Австралия, Озарбайжон, Индонезия, Қозоғистон, Маврикий, Пуэрто-Рико ва Руанда давлатлари ҳам танлаб олинган.

FIFA 2026 серияси халқаро мусобақаларда янги формат бўлиб, турли конфедерациялардан келган миллий жамоаларга расмий саралаш ва қитъа турнирларидан ташқари бир-бирига қарши ўйнаш имконини беради.

Жамоалар дунёнинг турли минтақаларини ифодаловчи тўрт жамоадан иборат гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдаги ҳар бир жамоа иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон FIFA Series рақиблари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг