Ўзбекистоннинг энг яхши дзюдочилари ҳам аниқланди

Спорт

image

Бугун, 25 декабрь куни Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) биносида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг 2023 йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда якунига етиб бораётган йилда қайд этилган натижалар эсга олиниб, янги Олимпия йили учун режалар кўриб чиқилди.

Анжуман якунида ортда қолаётган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши эркак ва аёл спортчилари эълон қилинди.

Унга кўра, Жаҳон чемпионатининг бронза, Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Муроджон Йўлдошев “йилнинг энг  яхши эркак дзюдочиси” деб эътироф этилган бўлса, Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари эгаси Диёра Келдиёрова “энг яхши аёл дзюдочи” деб топилди.

Таъкидлаш жоиз, 24 декабрь куни Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Йилнинг энг яхши терма жамоаси” деб топилиб, “Миллий спорт мукофоти-2023”га эга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмитаси томонидан “Миллий спорт мукофоти-2023" тақдирлаш маросими ўтказилиб, ортда қолаётган йил якунларига кўра, энг яхшилар аниқлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Миллий Олимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг