Ўзбекистоннинг энг кўп аҳолиси қайси ҳудудларда экани айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра 33 миллион 523,6 минг кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат стастистика қўмитаси хабар бермоқда. 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 %га ўсган.  Жумладан,  шаҳар аҳолиси сони 16 миллион 939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %),  қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 584,0 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.

Аҳоли сони ортиши бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўсиш 2,1%га тенг. Мамлакат аҳолисининг вилоятлар кесими бўйича сони қуйидагича:

Андижон - 3 088,6  
Бухоро - 1 906,6
Жиззах - 1 365,5  
Қашқадарё - 3 240,3   
Навоий - 986,4
Наманган - 2 776,5   
Самарқанд - 3 833,1
Сурхондарё - 2 594,6
Сирдарё - 836,9
Тошкент - 2 917,2
Фарғона - 3 711,2
Хоразм - 1 846,4
Тошкент ш.  - 2 538,4 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра,  Республика доимий аҳоли сонининг 30,5%и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,3%и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2%и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон аҳолиси

Баҳолаганлар

1703

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг