Ўзбекистоннинг электр ва газ тармоғидаги йўқотишлари ортяпти
Жамият
−
21 июл 4625 1 дақиқа
Жорий йилнинг ярмида Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тармоғидаги йўқотишлар ортди. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Йиғилишда қайд этилишича, келгуси ўн йилда энергетика инфратузилмаси учун 8 миллиард доллар талаб этилади.
Шу билан бирга, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш орқали даромадни ошириш бўйича етарли иш олиб борилмаяпти. Олти ойда электр энергияси йўқотиши 17,2 фоизни ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил қилган.
Газ тармоғидаги йўқотишлар 7,6 фоизга, яъни 797 миллион куб метрга етгани айтилган. Ҳудудий газ тармоқлари корхоналарида меҳнат унумдорлиги қўшни давлатларга нисбатан 1,5-2 баробар пастлиги қайд этилган.
“Franklin Templeton” таҳлилларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” бозор қийматини 2 баробарга ошириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Президент жорий йилнинг апрель ойида электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманда хулоса қилмаган масъул раҳбарларни ишдан олишни топширганди. Кейинроқ, ушбу топшириқ ортидан 44 та туманда “электросет” раҳбари ишдан ҳайдалди.
Live
Барчаси