Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми камайди – статистика

Жамият

image

Жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд АҚШ долларига етди, бироқ экспорт ҳажми камайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 18 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 471 млн АҚШ долларига ёки 2,7 фоизга ошган. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 5 млрд 809,2 млн АҚШ долларига етган, аммо бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 29,3 фоизга камайишни билдиради. Шу даврда ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Россия (18,1 фоиз), Хитой (11 фоиз) ва Афғонистон (7,6 фоиз) давлатлари бўлган.

Ўзбекистон жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларида бўлиб, ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (25,6 фоиз), Россия Федерацияси (18,2  фоиз), Қозоғистон (7,2 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Афғонистон (2,8 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. Экспорт таркибида товарлар улуши 59,9 фоизни ташкил этиб, жумладан, саноат товарлари (17,8 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (10,6 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (9,2 8 фоиз) ва ҳар хил тайёр маҳсулотлар ҳиссаси юқори (9,2 фоиз) бўлган. Шу билан бирга, мева ва сабзавотлар экспорти ҳам 10 фоиз ёки 30,9 минг тоннага ошган. 
 
Маълумотларга кўра, мамлакатда импорт ҳажми 12 млрд 213,8 млн АҚШ долларига етган. Бу эса аввалги йилдаги хос даврга нисбатан 30,8 фоиз ўсиш дегани. 140 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширилиб, жумладан, Хитой (32,5 фоиз), Россия (18,3 фоиз), Қозоғистон (8,4 фоиз каби давлатлар асосий импортчилар бўлган. Бу эса жами импортнинг 70 фоиздан ортиғини ташкил этади.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли даромади ўсиши секинлашгани ҳақида маълумот берилган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон экспорт статистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг