Ўзбекистонда аҳоли даромади ўсиши секинлашди
Жамият
−
12:02 1838 2 дақиқа
Ўзбекистон аҳолисининг 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, умумий даромадлари 263,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида аҳоли даромадларининг номинал кўринишдаги ўсиши 15,5 фоизни, реал ўсиш суръати эса, 7,8 фоизни қайд этган. Ушбу рақамлар ўтган йилнинг мос даврида 20,9 ва 9,8 фоизни ташкил этганди.
2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари реал ҳисобда 7,8 фоизга ошган. Шу билан бирга, жон бошига тўғри келадиган даромадлар ҳам 5,8 фоизга ўсиши кузатилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида кузатилиб, бу кўрсаткич 10,3 фоизни ташкил этган. Натижада пойтахт ва Наманган вилояти (энг паст натижа қайд этган) ўртасидаги даромадлар тафовути 4 баробардан ошган.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Тошкент шаҳри (19 096,7 минг сўм);
- Навоий вилояти (10 513,2 минг сўм);
- Бухоро вилояти (7 335,2 минг сўм);
- Тошкент вилояти (6 919,6 минг сўм).
Республика даражасидан қуйи кўрсаткичлар қайд этилган ҳудудлар: Наманган (4 617,4 минг сўм), Сурхондарё (4 706,5 минг сўм), Қашқадарё (4 895,9 минг сўм) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (4 907,3 минг сўм) ҳамда Жиззах (5 259,5 минг сўм), Фарғона (5 297,3 минг сўм), Сирдарё (5 478,2 минг сўм), Самарқанд (5 917,0 минг сўм), Андижон (5 922,3 минг сўм) ва Хоразм (6 377,1 минг сўм) вилоятлари.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши ва паст ўсиш қуйидагичани ташкил этган:
Энг юқори реал ўсиш:
- Тошкент шаҳри – 10,3 %;
- Навоий вилояти – 8,9 %;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 6,9 %;
- Жиззах вилояти – 6,0 %.
Ўртача республика даражасидан паст ўсиш:
- Қашқадарё – 4,4 %;
- Бухоро – 4,4 %;
- Андижон –3,9 %;
- Тошкент – 3,6 %;
- Сурхондарё – 3,6 %;
- Наманган – 3,5 %;
- Фарғона – 2,9 %;
- Хоразм – 2,8 %.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил I чорагида Ўзбекистон ҳудудида ўртача ойлик иш ҳақи 6,82 миллион сўмни ташкил этганди.
Live
Барчаси