Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди
Жамият
−
31 Май
6681Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2024 йил 1 январь ҳолатига 34,9 млрд АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳисоботида сўз боради.
Давлат ташқи қарзи – 29,6 млрд АҚШ доллари, давлат ички қарзи – 5,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Жаҳон банки – 6,6 миллиард доллар, Осиё тараққиёт банки – 6,4 миллиард доллар ва халқаро инвесторлар – 3,4 миллиард доллар бўлди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистон 2020 йилда чиқарилган 2 триллион сўмлик уч йиллик халқаро облигацияларни тўлаган. Ҳисоботда, шунингдек, мамлакат ташқи қарзларининг 71,4 фоизи долларда, 6,9 фоизи сўмда, 6,2 фоизи япон иенасида экани қайд этилган.