Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
15 Апрель
3760Ўзбекистоннинг олтита вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, бунга 16-22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабаб бўлади. Шу боис республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади. Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси