Самарқанд, Жиззах вилоятларида қалин қор ёғди
Олам
−
08 Апрель 2020
11540Кеча, 7 апрель куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида қалин қор ёғди. Шу куни вилоятда ҳаво ҳарорати 6-8 даража, кечаси эса 2 даражагача илиқ бўлган.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Ухум қишлоғида ҳам бугун, 8 апрель куни қор ёғмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жорий йилнинг 1 апрель куни қор ёққани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель ойи йилнинг энг ёғинли ойларидан бири ҳисобланади. Одатда, апрелга қараганда фақат март ойи ёғинлар бўйича устун туради. Ўтган 2019 йил апрель ойи эса энг ёғинли, мамлакатнинг айрим минтақаларида эса Ўзбекистондаги бутун метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг ёғинли деб қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь