Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан 10 даражагача юқори бўлади
Interesting
−
11:25 125 2 minutes
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида жорий йилнинг 17-18 ва 20 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 ноябрь куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ атрофида, жанубда 20-22 даража илиққача бўлади.
Ҳаво ҳарорати эртага, 17 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 18-20 ноябрда ҳаво аста-секин кечалари 7-12 даража илиққача, кундуз кунлари 17-22 даража илиққача исийди.
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-5 даражага юқори, ҳафта охирида эса меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади. 16-18 ноябрь кунлари баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18-20 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шунингдек, Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 16-18 ноябрда 15-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, 19-20 ноябрда 20-22 даража илиққача исийди, кечалари 17 ноябрда 4-6 даража илиқ бўлади, 18-20 ноябрда 10-12 даража илиққача исийди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November