Қашқадарёда қор ёғди
Жамият
−
03 Апрель 2020
24590Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жорий йилнинг 1 апрель куни қор ёғди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қор ёғиши туманнинг тоғли Ойбек ва Дуоб қишлоқларида кузатилган.
“1 апрель куни туманимизнинг бир томонида қор ёққан бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво ва яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим”, дейди Деҳқонобод туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев.
Маълумот ўрнида, 1 апрель куни Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб турди. Баъзи жойларда ёмғир ёғди. Шамол Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15