Ўзбекистоннинг асосий таъқибчиси ғалаба қозонди

Спорт

image

26 мартга ўтар кечаси Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 8-турида Шимолий Корея БААга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Ўйинда дастлаб БАА биринчи таймда ҳисобни очди. Иккинчи таймда КХДР футболчилари ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтга қўшиб берилган вақтда, яъни 90+8 дақиқада амирликлар ғалаба голини киритди.

Шу тариқа, БАА очколарини 13 тага етказиб олди ва Ўзбекистон билан орадаги фарқ 4 тага қисқартипди. Шимолий Кореяда очколар 2 тани ташкил этмоқда ва корейслар мундиал билан расман хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал, “А” гуруҳининг марказий ўйинида Эрон ва Ўзбекистон ўзаро ўйнаб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея БАА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг