Ўзбекистоннинг аҳолиси энг кўп ҳудуди қайси?

Жамият

image

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Самарқанд вилояти Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони энг кўп ҳудуди бўлди. Вилоятнинг доимий аҳолиси 4 млндан ортиқни ташкил қилган.

Республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича кўриниш олган:

•    Самарқанд вилояти – 4 049,9 минг киши;
•    Фарғона вилояти – 3913,4 минг киши;
•    Қашқадарё вилояти – 3423,2 минг киши;
•    Андижон вилояти – 3268,5 минг киши;
•    Тошкент вилояти – 2954,4 минг киши;
•    Наманган вилояти – 2945 минг киши;
•    Тошкент шаҳри – 2879,8 минг киши;
•    Сурхондарё вилояти – 2757,6 минг киши;
•    Бухоро вилояти – 1983,3 минг киши;
•    Қорақалпоғистон Р. – 1955,7 минг киши;
•    Хоразм вилояти – 1930,8 минг киши;
•    Жиззах вилояти – 1450,5 минг киши;
•    Навоий вилояти – 1038,6 минг киши;
•    Сирдарё вилояти – 883,1 минг киши;

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли статистика

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг