Ўзбекистоннинг 6 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
22 Февраль
4404Жорий йилнинг 23-29 февраль кунлари Ўзбекистоннинг 6 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган. Булар:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.