Ўзбекистонни Уругвайга қарши ўйинга Каннаваро олиб бориши мумкин – манба

Спорт

image
Ўзбекистон-Уругвай учрашувининг вақти маълум бўлди north_east

Ўзбекистон-Уругвай учрашувининг вақти маълум бўлди

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан расмий музокараларни бошлагани ҳақида хабар берилган эди. 2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби Ўзбекистон миллий терма жамоасини 13 октябрь куни Уругвайга қарши баҳсга олиб бориши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист ва инсайдер Николо Скира маълум қилди.

“Фабио Каннаварро Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва у 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида миллий жамоа бош мураббийлигига тайинланиши мумкин. Унинг мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида Чиччо Тройз, жисмоний тайёргарлик бўйича эса Эугенио Альбарелла ишлаши режалаштирилмоқда. Каннаваро учун илк синов 13 октябрь куни Уругвайга қарши ўйин бўлиши тахмин қилинмоқда”, деб ёзади Николо Скира.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро футболдаги фаолиятини якунлагач, Яқин Шарқ ва Хитой клубларини бошқарган. 2019 йилда у Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. 2022 йилдан 2023 йилгача Италиянинг “Беневенто” клуби бош мураббийи бўлиб ишлаган. 2024 йилнинг апрелида у “Удинезе” (Италия) клубини қабул қилиб олган ва бир муддат ишлаган.  Шундан сўнг, Каннаваро Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубида ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритган. Ҳозирги кунда эса ишсиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каннаварога яқин манбаларга таяниб, “Sport-express” италиялик мутахассис ЎФА таклифини рад этгани ҳақида берган эди. Манбага кўра, Каннаваро Италия А сериясидаги амалдаги мураббийлардан бири ишдан бўшатилса, ушбу чемпионат клубларидан бирига ишга киришга умид қилмоқда. 

Қайд этиш жоиз, ЎФА раҳбарияти анчадан бери миллий терма жамоага бош мураббий қидирмоқда. Каннавародан олдинроқ Паулу Бенту, Фотиҳ Терим ва Йоахим Лёв номлари ҳам кўриб чиқилган. Бироқ Йоахим Лёв ва Паулу Бенту Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш таклифини рад этган.

Ҳозирги кунда МТЖни бошқараётган Тимур Кападзе ҳам CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида ЎФА Жаҳон чемпионатини кўрган, тажрибали мутахассис жамоада иш бошлашини хоҳлаётганини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Фабио Каннаваро Николо Скира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг