Ўзбекистонликларнинг ўртача IQ даражаси пасайди
Жамият
−
02 Февраль 3675 1 дақиқа
2026 йил учун мамлакатлар бўйича ўртача IQ даражаси янгиланди. Бу йил Ўзбекистон ўртача 96,51 балл тўплаб, аввалги йилга нисбатан 0,28 пунктга пасайган. Бу ҳақда International IQ test томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Mаълумотларга кўра, рейтингда 137 мамлакатдан 1,2 миллиондан ортиқ киши иштирок этган. Барча тест топширувчиларга бир хил топшириқлар берилган. Ўзбекистон бу йилги натижаларга кўра 75-ўринни эгаллади. 2025 йилда мамлакат 70-ўринда эди . Тестда 4671 нафар ўзбекистонлик қатнашиб, ўртача 96,51 балл тўплаган. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг IQ рейтингидаги ўрни минтақавий кўрсаткичларга нисбатан ўртача даражада. Қўшни Қозоғистон 95,92 (80-ўрин), Қирғизистон 94,48 (93-ўрин), Тожикистон 93,39 (101-ўрин)ларни қайд этган.
Жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларни Шарқий Осиё мамлакатлари эгаллаб турибди. Жумладан:
Жанубий Корея – 106,97 (1-ўрин);
Хитой – 106,48 (2-ўрин),
Япония – 106,3 (3-ўрин) давлатлари эгаллаб турибди.
Энг паст кўрсаткичларни қуйидаги давлатлар қайд этган:
Руанда – 86,9 (135-ўрин);
Тимор-Лесте – 86,7 (136-ўрин);
Сомали – 83,84 (137-ўрин).
Бу мамлакатларда соғлиқ, озиқланиш ва таълим имкониятларининг чекланганлиги IQ кўрсаткичларига бевосита таъсир қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси бўйича дунёнинг 147 мамлакати орасида 141-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси