Ўзбекистонликларни қайтариш бўйича чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
06 август 2020 11260 1 дақиқа
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди.
Хусусан, 5 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.
7-8 август Тошкент – Пекин – Тошкент йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси қарори билан икки ҳафтада 24 та рейс амалга ошириш белгиланганди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август