Ўзбекистонликлар учун Умра сафари тикланиши кутиляпти. Аммо...
Жамият
−
15 Декабрь 2021
15326Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Саудияда бўлган делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди.
“Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади”, дейилади Мусулмонлар идораси хабарида.
Аммо карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларига риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.
Қайд этилишича, Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.
LiveБарчаси