Ўзбекистонликлар Польшада 15 мартгача бўлиши мумкин – ТИВ
Жамият
−
03 Март 2022
3579Келгусида эвакуация қилиш учун Украинадан Польша ҳудудига ўтказилган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакат ҳудудида 15 мартгача бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
“Польшадан аҳолини эвакуация қилиш бўйича махсус комиссия эвакуация учун муҳлатни 2022 йилнинг 15 мартигача белгилаган. Кейин эса чет эл фуқаролари учун визасиз тартиб тугайди ва жарималар қўлланилиши бошланади”, деган Қобулжонов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 2022 йил 15 мартгача Украина-Польша чегарасини мустақил равишда, якка тартибда визасиз кесиб ўтишлари мумкин.
“Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси Катовице аэропорти ва тўпланиш нуқтасидаги вазиятни тўлиқ назоратга олган. Дипломатик ваколатхона фуқароларимизни чегарадан аэропортгача (340 км масофа) билан етказиб берувчи автобусларни ижарага олди. Бундан ташқари, айниқса, оналар ва болалар учун иссиқ овқат, дам олиш жойлари, тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилган”, дейди Қобулжонов.
ТИВ вакилининг маълум қилишича, Украина орқали Польшага ўтган 1 859 нафар Ўзбекистон фуқароси 8 та рейс билан Ватанга қайтарилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь