Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олади?
Жамият
−
27 Август
18195Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг "2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида" ги фармонида белгиланган.
Унга кўра:
- 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 сентябр — Мустақиллик байрами куни;
- 2 сентябр — кўчирилган дам олиш куни (байрам якшанба кунига тўғри келиши сабабли);
- 3 сентябр — барча учун қўшимча дам олиш куни.
- 4 сентябрдан барча ходимлар яна тўлиқ ишга қайтади.
Маълумот учун, мактаб, академик лисей, коллеж ва техникумларда дарслар 4 сентябрдан, олий таълим муассасаларида эса 9 сентябрдан бошланади.