Ўзбекистонликлар Эрондан Москвага эвакуация қилинди

Олам

image

6 апрель куни Арманистон пойтахтидан Москвага махсус рейс билан Эрондан эвакуация қилинган 200 киши, жумладан, Беларусь, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТАСС Россиянинг Арманистондаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Даниловга таяниб хабар берди. 

“Нордуз – Агарак” назорат-ўтказиш пунктидан ўтилган пайтдан бошлаб барча ишлар жуда юқори даражада ташкил этилди. Россия фуқароларини Эрондан эвакуация қилиш жараёнида бизга мана шундай самарали ёрдамни биринчи марта кўрсатмаётган Арманистон томонига бунинг учун миннатдорчилигимизни яна бир бор билдираман”, деган Данилов.

Маълумотларга кўра, бу галги эвакуация “Бушер” атом станциясидан амалга оширилган. Эвакуация қилинганлар гуруҳида 175 нафар Россия фуқароси бўлган. Шунингдек, улар орасида бошқа давлатлар, хусусан Ўзбекистон, Тожикистон ва Беларусь фуқаролари ҳам бўлган. 6 апрель куни Ереван – Москва рейсида жами 200 киши учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги уруш фонида жорий йил 28 февралдан буён ушбу минтақадан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 32 934 нафарга етганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг