Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилаётгани айтилди
Бу қизиқ
−
26 Декабрь 5693 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ўзбекистонликлар энг кўп Қирғиз Республикасига саёҳат қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 23 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
- Қирғиз Республикаси – 3,1 млн нафар;
- Қозоғистон – 1,3 млн нафар;
- Тожикистон – 1,2 млн нафар;
- Россия – 399 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 296,4 минг нафар;
- Туркия – 251,1 минг нафар;
- БАА – 126,3 минг нафар;
- Миср – 61 минг нафар;
- Хитой – 46 минг нафар;
- Вьетнам – 35,6 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Париж шаҳри 2025 йилги 100 та шаҳар йўналишлари индексида дунёнинг энг яхши сайёҳлик йўналиши деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси