Ўзбекистонлик енгил атлетикачи уч карра Осиё чемпионига айланди
Спорт
−
15 Июль 2023
5991Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Екатерина Воронина Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Воронина бугун, 15 июль куни Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасида ўтказилган кўпкураш мусобақасида иштирок этган. Спортчи 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14,62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1,77 метр (941), ядро улоқтиришда 13,19 метр (740), 200 метрга югуришда 25,13 сония (875), узунликка сакрашда 6,07 метр (871), найза улоқтиришда 51,87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этиб, жами 6098 очко жамғаришга эришган.
Шунингдек, Ҳиндистон вакиласи Свапна Барман 5840 очко билан кумуш, япониялик атлет Юки Ямасаки 5696 очко жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритган.
Маълумот учун, 31 ёшли Екатерина Воронина бунгача 2013 ва 2015 йилларда Ҳиндистон ва Хитойда ўтган Осиё чемпионатларида ғалабага эришганди.
LiveБарчаси