Ўзбекистонлик велоспортчи халқаро турнирда кумуш медалга эга чиқди
Спорт
−
13 Март 2023
4045Италияда велошоссе бўйича “Trofeo Ponente in Rosa” кўпкунлик пойгаси ниҳоясига етди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Янина Кускова учун муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Якунловчи бешинчи босқичда Кускова учинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Бу натижа орқали спортчи мусобақани умумий ҳисобда 2-ўринда якунлади. Янина бу борада фақатгина моунтинбайк йўналишидаги Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони швецариялик Ёланда Неффдан ортда қолди.
Шунингдек, Кускова мусобақанинг “Энг яхши ёш пойгачиси” йўналишида ғалаба қозонди. Қўшимчасига, у Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
LiveБарчаси