Ўзбекистонлик велоспортчи халқаро турнирда ғолиб бўлди
Спорт
−
30 Январь 2023
3467Туркия мезбонлик қилган велоспорт бўйича “Grand Prix Aspensos” халқаро мусобақаси якунланди. Эътиборлиси, турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этди.
Мусобақада Ўзбекистон вакиласи Янина Кускова олтин, Мадина Қаҳҳорова эса бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, ўсмир қизлар классификациясида Севинч Йўлдошева, Асал Ризаева, Моҳинабону Элмуродова мос равишда олтин, кумуш, бронза медалларига эга чиқди.
Маълумот учун, 21 ёшли Янина Кускова 2022 йилда ўтказилган Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида зафар қучган. Шунингдек, у ўтган йили Туркиянинг Коня шаҳри мезбонлик қилган Ислом бирдамлиги ўйинларида ҳам муносиб иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олган.
LiveБарчаси