Ўзбекистонлик ўсмир боксчилар Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Спорт
−
05 Декабрь 2023
4726Жорий йилнинг 24 ноябридан 4 декабрига қадар Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон жамоаси умумий 11 та , 4 та олтин, 3 кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.
Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Россия вакилларига насиб этди. Рус спортчилари 7 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медални жамғарди. Мезбон давлат вакиллари эса 2-ўринни банд этди. Арманистонлик боксчилар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалига лойиқ кўрилди.
Ўзбекистонлик совриндорлар рўйхати:
Олтин медаль:
1. -57 кг Севара Маматова;
2. +80 кг Собирахон Шаҳобиддинова;
3. -60 кг Фирузжон Саъдуллаев;
4. +80 кг Ислом Солиҳов.
Кумуш медаль:
1. -46 кг Мафтуна Мусурмонова;
2. -75 кг Мафтуна Янгиева;
3. -63 кг Ҳикматилло Ўлмасов.
Бронза медаль:
1. -46 кг Абдураҳмон Маҳмуджонов;
2. -66 кг Акбар Аҳмадов;
3. -50 кг Ҳусан Қаҳҳоров;
4. -70 кг Норбек Абдуллаев.
LiveБарчаси