Ўзбекистонлик теннисчилар “Ролан Гаррос”да қатнашади
Спорт
−
19 Май 1085 1 дақиқа
Жорий йилнинг 24 май-7 июнь кунлари “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнири бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик 4 нафар теннисчи ҳам иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат Теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонинг биринчи ракеткаси, жаҳон тасниф жадвалида 89-поғонани эгаллаб турган Камилла Раҳимова турнирнинг асосий даврасига тўғридан тўғри йўл олган. Мария Тимофеева (119) ҳамда Полина Кудерметова (125) эса ўз иштирокларини саралаш босқичидан бошлайди.
Бугун, 19 май куни квалификациянинг илк даврасида Тимофеева канадалик Брейс Каденсга қарши, Кудерметова эса нидерландиялик Анук Ковермансга қарши кортга чиқишади.
Шунингдек, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда 18-рейтингда жойлашган Никита Белозерцев ҳам қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Камила Раҳимова ва Полина Кудерметова “Australian Open” турнирида иштирок этган эди.

Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май