Ўзбекистонлик таниқли футболчи стадионлар ўрнида дом қурилаётганига кескин норозилик билдирди

Спорт

image

Ўзбекистонлик таниқли футболчи Акмал Шораҳмедов Тошкент шаҳри ҳудудида бир қатор стадионлар бузилиб, уларнинг ўрнига кўп қаватли турар-жой мажмуалари қурилаётганидан норози. Бу ҳақда Шораҳмедов QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида айтди.

“Тошкент шаҳрида ўндан ортиқ стадионлар ўрнига дом қуриб ташлашди. Бу ҳолатда қандай қилиб футболни, спортни ривожлантириш мумкин? Олдин ҳар бир маҳаллада стадион бўлган. Стадионларни ким ҳимоя қилади? Йилдан-йилга футболга қизиқадиган болалар сони кўпаймоқда, стадион эса камайиб кетяпти. Болалар футбол ўйнаши учун стадион қилиб бермаймиз-да, кейин уларни телефонга боғланиб қолганидан нолиб, телевизорда жар соламиз”, дейди Акмал Шораҳмедов.

Шораҳмедов пойтахтдаги тўқимачилик стадиони ўрнига ҳам кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилаётганини билдириб, табиий майсага эга стадионларнинг камайиб кетиши ёшларнинг спортга эмас, балки телефон ва ижтимоий тармоқларга ружу қўйишига сабаб бўлишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент стадион Акмал Шораҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг