Ўзбекистонлик таэквондочилар даянга чиқди. Рафаловичда ғалаба, Турсунқуловада мағлубият

Спорт

image

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги икки вакили Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади.

Дастлаб, Нигора Турсунқулова (-67 кг) хитойлик Жанг Менгюга қарши даянга чиқди ва мағлубиятга учради. Баҳс муросасиз курашлар остида кечди. Асосий вақт 9:9 ҳисоби билан якунлангач, ғолиб қўшимча бўлимда аниқланди. “Олтин очко” учун кечган баҳсда хитойлик таэквондочи устун келди. Агар Менгю финалга чиқса, Турсунқуловада бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолади.

Яна бир ўзбекистонлик таэквондо устаси Никита Рафалович (-80 кг) Доминикан Республикаси вакили  Мойзес Эрнандес билан жанг ўтказди ва 17:7 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалаба эвазига Рафалович чорак финалга йўлланма олди, бу босқичда унга озарбайжонлик Милад Беиги рақиблик қилади.

Никита Рафалович бу рақиб билан 2019 йил Уси шаҳрида ўтган “Катта дубулға” мусобақасининг бронза медали учун ўтган баҳсда Рафалович 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Ўша йилнинг ўзида Москвада ташкил этилган Финал Гран При мусобақасининг ярим финалида озарбайжонлик таэквондочи 9:5 ҳисобида ғолиб бўлган. Демак ҳозирча улар ўртасидаги умумий ҳисоб тенг.

Олимпиада чорак финали доирасидаги ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 11:15да бошланади.

Аввалроқ, боксчи Шаҳобиддин Зоиров ўзининг илк жангида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Таэквондо Нигора Турсунқулова Никита Рафалович

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг