Ўзбекистонлик таэквондочилар 8 йиллик тарихни янгилади
Спорт
−
12 Июнь 2023
4947Италиянинг Рим шаҳрида 9-11 июнь кунлари таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритиш орқали терма жамоа учун тарихий натижа қайд этди.
Мазкур мусобақанинг -68 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Улуғбек Рашидов олтин, +80 килограммда Никита Рафалович кумуш медаль билан тақдирланди.
Терма жамоанинг қолган аъзолари шоҳсупага кўтарилмаган бўлса ҳам, Париж-2024 Олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколарига эга чиқди.
Маълумот учун, ушбу Гран-прида Ўзбекистон терма жамоаси 8 йилдан сўнг илк бор олтин медалга сазовор бўлди. Бунгача ҳеч бир Гран-прида 1 та олтин ва кумуш медали қўлга киритилмаган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси