Ўзбекистонлик спортчи илк бор қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
04 Апрель 2022
6370Кеча, 3 апрель куни БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида саблячи Зуҳриддин Қодиров, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.
Ўсмирлар тоифасида сабля қуролида баҳс олиб борган Қодиров Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва финалда Германия вакиллари устидан ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи беллашувда Қодиров Колин Хеткокни 15:13 ҳисобида доғда қолдирди.
Бугун мусобақа давомида Самира Шокирова ҳамда Муса Айтмуродов чорак финалгача етиб борди. Афсуски, бронза медалини нақд қиладиган босқич остонасида уларга омад етишмади.
LiveБарчаси