Умаров қиличбозлик федерациясининг режалари билан танишди
Спорт
−
26 Декабрь
2213Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Умаров ва Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддилари Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг тақдимотини ўрганди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
2027 йил Тошкент катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади ва унда Олимпиада учун энг йирик рейтинг очколари ўйналади. Федерация тақдимотида раис Махсуд Абдусамадов ва бош котиб Гулнора Саидова бу борада алоҳида тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик қиличбозлар бу гал жамоавий дастурда ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради. Бу борада ўзбекистонлик саблячиларнинг имконияти юқори баҳоланиб, ҳозирдан тайёргарлик бошлаб юборилган. Шунингдек, қиличбозларни бошқа йўналишларда ҳам муносиб тайёрлаш борасида ишлаб чиқилган режа таништирилди.
Суҳбат давомида янги Олимпия циклида терма жамоага жалб қилиниши кутилаётган хорижлик мураббийлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Терма жамоа бош мураббийи Руслан Кудаев хорижлик мутахассислар билан ишлаш, Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Жаҳон кубоги босқичларини ўтказиш орқали иқтидорли спортчиларни саралаш кўзда тутилганини қўшимча қилди.
Суҳбат якунида федерациянинг ҳудудий бўлимлари билан ишлашни янада жадаллаштириш тавсия қилиниб, Ўзбекистон делегациясини Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш бўйича ишлаб чиқиладиган Президент қарори лойиҳаси учун таклифлар белгилаб олинди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь