Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар Жаҳон кубоги босқичида совриндор бўлди
Спорт
−
22 Январь
4041Ўтган ҳафта якуни ўзбекистонлик ёш саблячилар учун ҳам омадли келди. Испаниянинг Сеговия шаҳрида ташкил этилган Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон жамоаси вакиллари жамоавий дастурда 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик қиличбозлар чорак финалда хитойлик спортчиларни 45:19 ҳисобида мағлуб этган, ярим финалда эса АҚШга 27:45 ҳисобида имкониятни бой берган.
Ўзбекистонлик бронза медали учун кечган муросасиз баҳсда эса Италия жамоаси 45:41 ҳисобида таслим этди. Мусобақада терма жамоа сафида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиблари Гулистан Пердибаева ҳамда Фернанда Эррера, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева, шунингдек, Самира Шокирова ҳаракат қилди.
Маълумот учун, бунгача Тошкент мезбонлик қилган шпагачи қизлар баҳсида ҳам Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзолари шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь